23:28:40(GMT +5), 22 oktabr 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ИРИК ХАРАСОВИЧ МУСИН ВАФОТ ЭТДИ

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги катта жудоликка учради. 25 июль куни Тошкентда 97 ёшида ажойиб инсон, ўз соҳасининг устаси, 1968-1978 йилларда “Ташсельмаш” заводига ва 1978-1989 йилларда – “Тошкент трактор заводи”га раҳбарлик қилган Ирик Харасович Мусин вафот этди.




И.Х.Мусин 1923 йили Татаристан AССРнинг Бугулма шаҳрида туғилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида барча тенгдошлари сингари, у ҳам Ватан ҳимоячилари сафига қўшилди. Ўша пайтда у 18 ёшда эди. У 1946 йили урушдан қайтгач, ота-онаси билан Ўзбекистонга кўчиб келди ва машинасозлик техникумига ўқишга кирди.
Урушдан кейинги, мамлакат учун энг оғир йилларда у ўз сафдошлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи заводларни ташкил этишнинг асосчиларидан бири бўлди.

Ирик Харасович Мусиннинг касбий фаолиятидаги энг асосий давр – мамлакатимиздаги иккита йирик саноат заводларини бошқарган йиллари маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссасидир.

Ўз устида ишлаши натижасида И.Х. Мусин узоқ ва мазмунли умр кўрди. У шунчаки раҳбар бўлиб қолмасдан, иш сифатига қатъий талаб қўйди, ёшларни тарбиялади, уларни қийин лойиҳалар ва ишланмаларга жалб қилди. Бугунги кунда И.Х.Мусиннинг шогирдларини соҳада жуда кўп учратиш мумкин.
У ҳаётда ва ишда ҳалол бўлди, ходимларни тўғри танлади, улар учун ёрқин намуна ва ўрнак бўлди. 

И.Х.Мусин жамоани ягона ғоя атрофида йиғилган инсонлар деб билди. У қўл остидаги одамларда билимни қадрлади, жоҳиллик ва тартибсизликдан нафратланди. Ҳар бир ходимини рағбатлантирди, яхши ишлаш ва муносиб дам олиши учун уларга шароит яратиб берди. 

“Инсон савияси, ҳалоллиги, малакаси, интизоми қанчалик юқори бўлса, у шунчалик юқори баҳоланади. Масала – у ақли ва кўникмаларини қандай қилиб очиб бера олишида”, - дерди И.Х.Мусин.

Toшкент трактор заводига И.Х.Мусин раҳбарлик қилган йиллари (1978-1989) корхона ушбу соҳада тан олинган етакчига айланган давр бўлиб, унинг жамоаси барқарор ишлади. Шу билан бирга, Тошкент трактор заводи Aндижон вилоятининг Aсакa шаҳридa қуюв корхонаси, тиркамалар ишлаб чиқарадиган завод қурилишини тугатди.
Бу йилларда заводда роботлаштирилган бўлимлар жорий этилди, иш шароитлари, завод ишчиларининг маданий ҳаёти яхшиланди, маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими яратилди ва Меҳнат шон-шарафи музейи очилди. Бундан ташқари, узлуксиз касбий ва иқтисодий таълим тизими ишлаб чиқилди. Айнан шу йиллари Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича барча турдаги ускуналар ва технологияларнинг экспортчисига айланди.

Ирик Харасович қаерда ишлашидан қатъий назар, ҳар доим биринчилар сафида бўлишга ҳаракат қилди. Унинг сўзларига кўра, вайронагарчилик – тартибсизликка йўл қўйиладиган жойда бошланади. Корхонанинг ҳар бир нуқтасида тозалик ва интизомга чақирди. 

У ҳар доим қийин вазиятдан чиқиш йўли борлигига ишонди, мажбуриятли ва масъулиятли бўлишга интилди, ҳар қандай вазиятда инсон бўлиб қолди ва ҳаётдан завқланиб яшади. Ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар сингари, у ҳам ўз бахтини меҳнат билан баҳам кўрди. Ҳар бир янги технология, янги ишлаб чиқарилган техника у учун муҳим эди.
И.Х.Мусин астойдил ишлади, қўл остидагиларидан қўйилган вазифаларни қаттиққўллик билан талаб қилди, салоҳиятини оқилона сарфлади ва мағлубиятни ёқтирмади. Эътироф этиш жоизки, аксарият ҳолатда у ғалаба қозонар эди. Табиийки, у умри давомида муваффақиятсизликлар ва қийинчиликларни ҳам бошдан кечирди, лекин уларни ҳаётнинг таркибий қисми деб билди ва шунинг учун ҳам камолотга эришди. 

И.Х.Мусиннинг шарофати билан "Ташсельмаш" (8 000 ишчи) ва ТТЗ (12 000 ишчи) каби йирик корхоналарнинг жамоалари талофатсиз фаолият олиб борди. Меҳнат фаолияти мобайнида И.Х.Мусин 20 йилдан ортиқ вақт давомида иккита корхонани бошқарди. У ўз касбига содиқ хизмат қилди ва ўзидан яхши ном қолдирди.
Бугунги кунда И.Х.Мусин раҳбар бўлиб ишлаган корхоналарда ўрнатилган тамойиллар Осиё, Европа ва Aмерикадаги замонавий фабрикаларда қўлланилиб келиинмоқда. И.Х.Мусин ҳаётда ҳамма нарсага улгурди: улкан жамоаларни бошқарди, фарзандларни тарбиялади, спорт билан шуғулланди, бадиий адабиёт ўқиди.
И.Х.Мусин ҳаёти давомида юксакликка ва мукаммалликка эришди. Умрининг оҳиригача у фикрлари аниқ, ғайратли, зеҳни ўткир ва ҳайратланарли даражада жонли ва мажозий нутқини сақлаб қолди. 

Бугунги кунда Ирик Харасовичнинг яқин қариндошлари, ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари севимли турмуш ўртоқ, ғамхўр ота, моҳир раҳбар ва буюк қалб эгаси бўлмиш нодир инсон учун жуда қайғуда. 

Ҳаёт бўлганида бу йил август ойида маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатининг етакчи намояндаси 97 ёшга тўлган бўлар эди. Афсус... 

Ирик Харасович Мусин уни таниган ҳар бир кишининг хотирасида ўзидан ёрқин из қолдирган олийжаноб инсон сифатида абадий қолади. 

Охиратингиз обод бўлсин, Ирик Харасович!





Рўйхатга қайтиш