06:22:35(GMT +5), 20 sentabr 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“СИФАТ БОР ЖОЙДА НАРХГА ҚАРАЛМАЙДИ”



Наманган вилоятидаги Косонсой туманида жойлашган "Чашмаи Сафед" фермер хўжалиги мана неча йилдирки, фақат "UzCLAASAgro" МЧЖнинг қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланади. Бугун ҳам ушбу фермер хўжалиги “AXOS 340C” русумли универсал тракторини харид қилди.

Ҳозирги вақтда хўжаликнинг техника паркида 2 дона “ARION 630C” русумли трактор, бир дона “JAGUAR 850” русумли озуқа ўриш комбайни ва бир дона “MARKANT 55” русумли зичлаб-тойлагич техникалари бор. Энди уларнинг сафига “AXOS 340C” русумли универсал трактор ҳам қўшилди. Буларнинг барчаси “CLAAS” бренди номи билан машҳур.

Фермер хўжалиги иш юритувчиси - Шухратали Муйидинхужаевдан “Нега айнан бу тракторни танладингиз? Ахир бундан ҳам арзони бор-ку!” – деган саволимизга у киши: "Сифат бор жойда нархга қаралмайди. Германия билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган “CLAAS” тракторлари ва бошқа турдаги техникалари ўзининг сифати, иш унумдорлиги, ёқилғи тежамкорлиги билан дунёда биринчи ўринда туради. Биз танлаган "AXOS 340C" русумли универсал трактор ҳам “CLAAS” техникалари оиласида энг кенжаси ҳисобланади. Тракторнинг узатмалар қутиси ва гидравлика қисмлари жуда пухта ва мукаммал ишланган. Бу тракторга "UzCLAASAgro" МЧЖнинг Наманган вилоятидаги дилери билан 2020 йил 26 майда шартнома туздим ва хизмат кўрсатувчи банкимдан кредит маблағларини расмийлаштириб, мана бугун тракторни олиб кетяпман. "UzCLAASAgro" МЧЖ ходимлари бизни жуда илиқ кутиб олди. Трактордан фойдаланиш бўйича йўриқномаларни бериб, бизнинг ҳайдовчимизни ўқитиб кузатишди. Уларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман”, – дея жавоб берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "Чашмаи Сафед" фермер хўжалиги чорвачилик йўналиши бўйича ишлайди ва ички бозорга сут етиштириш билан шуғулланади. "UzCLAASAgro" МЧЖ Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган техникалар бу фермада ер ҳайдаш, прицеп тортиб ишлаш ва шу каби бошқа ишларда тўлақонли фойдаланилади.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш