20:55:36(GMT +5), 10 iyul 2020

Сўнгги янгиланишлар: 02.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЭКСПОРТ БОЗОРИ КЕНГАЙМОҚДА



Аввал имзоланган шартнома шартларига мувофиқ Озарбайжон Республикасига ХПП III ҳаракатланадиган пахта юклагич ва КЛП-650 транспортёри (ҳаракатланадиган лентали конвейер) жўнатилди. Халқ тилида мазкур экспорт маҳсулотлари "пахта конвейери" деб номланади. Бу "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ корхоналари фаолиятининг натижасидир.

Иккала маҳсулот ҳам Озарбайжонга биринчи марта экспорт қилиняпти. Таъкидлаш керакки, 15 дона техника етказиб бериш бўйича эришилган келишувлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Шунингдек, қўшимча 10 дона техника экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

Экспорт қилинаётган техникалар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиқли маҳсулотларидир. Шундай қилиб, бизнинг қишлоқ хўжалиги техникаларимиз Озарбайжон бозорига ҳам кириб бормоқда. Бу эса Кавказ республикаларида Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари бозорини кенгайтириш учун янги имкониятлар очилишини англатади.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш