21:19:49(GMT +5), 10 iyul 2020

Сўнгги янгиланишлар: 02.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

БОҒДОРЧИЛИК ТРАКТОРИ МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА СОТИЛАДИ



Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи 6 ой муддатга бўлиб тўлаш асосида TTZ-LS i38 русумли тракторини таклиф этади. Бошланғич бадал – 50%. Техника нархи 153 млн. 250 минг сўм.

Универсал тўрт ғилдиракли TTZ-LS i38 трактори қишлоқ хўжалигининг кенг кўламли ишларини бажариш учун мўлжалланган бўлиб, коммунал хизматларда, қурилишда ва саноатда ишлатилиши мумкин. Бежизга уни боғдорчилик трактори деб аташмайди. Мослашувчанлиги ва кичик ўлчамлари туфайли у ҳатто иссиқхона шароитида ҳам бемалол ишлаши мумкин.

Мини трактордан шудгорлаш, суғориш, ўрим-йиғим, кичик майдонларда озуқа йиғиш ва бошқа шу каби қишлоқ хўжалик ишларида фойдаланилади. Уй-жой коммунал хўжалигида у ҳудудларни тозалашда ва кичик қор тозалаш мосламаси сифатида ҳам ишлатилади. Унинг яна бир афзаллиги 1,5 тоннагача бўлган юк ташиш ишларини ҳам бажаришидадир.

TTZ-LS i38 тракторини сотиб олишга шошилинг! Акция 15 июлгача амал қилади.

Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига мурожаат қилинг. Алоқа телефонлари: +998712647748, +998909273881

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш