21:59:54(GMT +5), 10 iyul 2020

Сўнгги янгиланишлар: 02.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҚОЗОҒИСТОНДА ҚЎШМА ЛОЙИҲАГА СТАРТ БЕРИЛДИ



Жорий йилнинг 28 май куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ, Туркистон вилояти ҳокимияти ва Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ томонидан "Orbis Kazakhstan" компанияси билан ҳамкорликда “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион долларни ташкил этади. Aмалга оширилаётган лойиҳанинг тўлиқ қуввати ишга тушгач 100 га яқин иш ўринлари яратилади.

Учрашув давомида "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов Туркистон вилоятининг сармоявий муҳитига юқори баҳо берди.

Ўз навбатида, Туркистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев бундай лойиҳалар икки мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ маҳаллийлаштириш истиқболига эга қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахтачилик тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Компаниямиз қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.

Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш