04:14:55(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

DOMINATOR -130 «CLAAS» оиласининг муносиб вакили



Мана 10 йилдирки, «UzCLAAS Agro» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси дунё бозорида муваффақиятли рақобатлаша оладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқармоқда. Улардан бири DOMINATOR -130 комбайни.

 Унинг нимаси фермерларни қизиқтиради?

1. Қулай кабина
2. Perkins двигатели
3. Кучли сомон чайқагичлар
4. Сомон майдалагич
5. Пластина шаклидаги элак / ТМ 6 элак
6. 3-D тозалаш
7. Радиал вентилятор
8. Хирмон
9. Ишлаш кенглиги 4.27–4.57 м. бўлган ўроқ
10. Бошоқ терувчи
11. Поя ажратувчи
12. Ғалтакнинг механик приводи
13. Гидравлик бурилиш

Бундан ташқари, DOMINATOR -130 ҳажми катта, оқ ва қизил аралаш ёрқин оч яшил рангга эга. Қулай кабина максимал кўринишни таъминлайди. Кенг ойналар туфайли бутун иш майдони кўриниб туради. Комбайн энг яхши ёритгичлар - кучли фаралар билан таъминланган, шу туфайли сиз ҳатто кечқурун ҳам, агар шароит талаб қилса, ишлашингиз мумкин.

Иш майдоннинг оптимал ёритилиши. Қулай ўриндиқ. Рул устунини созлаш имкони мавжуд бўлиб, у максимал қулайликни таъминлайди. Унга марказий дисплей ўрнатилган бўлиб, унда барча муҳим маълумотлар бор, шу жумладан кесиш баландлиги ва қисқич босимининг аналог кўрсаткичлари мавжуд.

Двигателнинг ҳарорати, зарядлаш, двигателдаги ёғ босими, ҳаво филтри, қўл тормози, дон идишини 100% ва 70% га тўлдириш учун сигнализация мосламасини назорат қилиш имкони бор. DOMINATOR кабинасининг орқа томонидаги катта ойна тозалаш жараёнини визуал бошқариш имконини беради.

Қисқаси, ҳамма нарсада рентабеллик бор. DOMINATOR - 130 ўрим-йиғим харажатларини камайтиради. CLAAS ўрим-йиғим бирлиги тоза хирмонни, донни юмшоқ қайта ишлашни, заминнинг энг яхши эксфолиациясини таъминлайди, бу эса бугунги бозор талаб қиладиган энг яхши сифат гаровидир.

Маҳсулдорлиги юқори комбайнининг приводни ишончли автоматик тортиш туфайли айланиш тезлигини доимий равишда созлаб туриш мумкин. Бу ҳатто энг оғир шароитларда ҳам ишлашни таъминлайди. Уни кабинадан бошқариш мумкин. Айтганча, барабан тагини тезда дондан маккажўхорига ва аксинча маккажўхоридан донга созлаб қўйишнинг имкони бор.

Комбайн сифатли сомон силкитиш тизимига эга. Қолиб кетган донни ажратиш умумий узунлиги 3900 мм дан ортиқ тўрт каскадда амалга оширилади. Ҳатто катта ҳажмдаги сомон ҳам силкитиш тизими орқали узлуксиз ўти б кетади. 20% гача текисликдаги қияликларда ишлаш учун мўлжалланган комбайн тозалашнинг 3-D тизимининг ишончлилиги ва бузилмай ишлаши билан ҳайратга солади.

Двигател бўлинмаси тўғридан-тўғри дон бакининг орқасида жойлашган бўлиб, бу техник хизматни сезиларли даражада осонлаштиради. Катта хизмат кўрсатиш платформасидан сиз барча муҳим қисмларга тез ва осонлик билан эриша оласиз.

DOMINATOR кам харажатлилиги билан ажралиб туради. Портатив нарвон мавжуд. Кичик таъмирлаш ишларини қўшимча тақдим этиладиган юқори сифатли асбоблар ёрдамида осонгина бажариш мумкин.

Шундай қилиб, тезкорлик, мослашувчанлик, кўп қирралилик ва авлодлар давомида тажриба алмашиб доимий равишда такомиллаштириб борилаётган DOMINATOR- 130 да самарали ва даромадли ишлаш мумкин. Дон, маккажўхори, кунгабоқар ёки гуруч бўлишидан қатъи назар, DOMINATOR- 130 ҳар қандай вазифани бажара олади.

Ускунанинг нархи 1 йил давомида тўлиқ техник хизмат кўрсатиш кафолати билан 1 млрд. 228 млн. 200 минг сўм.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Ахборот хизмати



Рўйхатга қайтиш