04:02:17(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ХОТИРА АБАДИЙ, ЖАСОРАТ МАНГУДИР



"Бизнинг мард, енгилмас ва олижаноб халқимиз буюк ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшгани билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз. Бу қонли урушда жами 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Биз уруш ва фронт орти фахрийларини фақатгина байрамларда эмас, балки доимо эъзозлаб, ардоқлашимиз, уларнинг соғлиги ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлашимиз лозим. Жорий йилда уларга ҳар томонлама эътибор янада кучайтирилади. Жумладан, мамлакатимизнинг энг яхши санаторийларида уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратамиз”, -дея таъкидлаган эди, муҳтарам президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида.

Йил сайин Иккинчи Жаҳон урушининг қаҳрамонлари тобора камайиб бормоқда. Ҳар бир тақдирнинг орқасида уруш ва тинчликни кўрган одамларнинг улкан тарихи ётибди. Биз уларни тирик ва соғлом кўришимиздан бахтиёрмиз.

Бугунги кунда ер юзида тинчликни сақлаш учун курашган ва кейинчалик қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатининг ривожланиш тарихини яратган одамларни ҳар доим эслаймиз.

Улар орасида:

20 йил мобайнида “Тошкент трактор заводи”ни бошқарган И.Х. Мусин;

ҳамкасблари "худо берган механик" деб атаган “Тошкент трактор заводи” бош муҳандиси Н.Н.Фомин;

“Тошкент трактор заводи” фаоли З.М. Конопко;

48 йил давомида ҳайдовчи бўлиб ишлаган М.Сайдалиев;

кўп йиллар давомида Сифат назорати бўлимини бошқарган И.В.Фирсова;

фашист концлагерида асир бўлган ва кейинчалик Тошкентга эвакуация қилинганидан сўнг, заводда болалигиданоқ ишлашни бошлаган ака-сингил Сейтопляевлар (Левиза 50 йил давомида ҳамшира бўлиб, Рустем муҳандис бўлиб ишлаган);

ўсмирлик чоғида, яъни 14 ёшида ҳарбий заводга ишга келган Ж.Якубов. Иш бошлаган кунлари у жуда ёш бўлиб, бўйи иш столига етмаганлиги учун ҳамкасблари оёғининг тагига қутилар қўйиб беришган. Дастлаб у завод ишчиси, кейин ҳайдовчи бўлган.

Мана, шундай биз фахрланадиган қаҳрамонларимиз бор. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тарихида бундай инсонлар жуда кўп бўлган.

Ҳозирги кунда соҳа фахрийларидан атиги 31 таси ҳаёт.

Меҳнатсеварлиги ва Ватанга фидойилиги туфайли улар фашизм устидан ғалаба қозониб, ушбу буюк кунни тарихда муҳрлади. Уларнинг шогирдлари ҳам бугунги кунда устозларининг хотирасини доимо ёдда сақлайди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ жамоаси номидан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига эсдалик совғалари, пул мукофоти ва байрам дастурхони учун озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами топширилди.

ХОТИРА ТИРИК ЭКАН, ЕР ЮЗИДА ДОИМО ТИНЧЛИК БЎЛАДИ.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ахборот хизмати



Рўйхатга қайтиш