03:56:07(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЮҚОРИ УНУМДОРЛИ “VECTOR 410”



Ўрим-йиғим мавсуми яқинлашиб қолди. Фермерларнинг фикрига кўра, бизнес муваффақиятининг 25-50 фоизи қишлоқ хўжалиги техникасига боғлиқ. Бугунги кунда деҳқонлар учун технология масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Вақт ғанимат. Бундай шароитда ерга ишлов бериш, экиш ва йиғим-терим ишларини узилишларсиз ва йўқотишсиз олиб бориш фақат юқори сифатли ва ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Давлат раҳбари жорий йил 16-апрел куни бўлиб ўтган видеоселекторда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ раҳбарларига қишлоқ хўжалиги техникалари нархларини оптималлаштириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ўзбекистонлик фермерлар нафақат хорижий, балки маҳаллий қишлоқ хўжалиги брендларига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳамма ҳам далаларига импорт ускуналарини олиб кела олмайди. Шунинг учун, бизнинг фикримизча, энг яхши танлов бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган комбайнлар ва тракторлар.

Тўғрисини айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари аввалгидек эмас. Яъни улар бугун замонавийлашган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар энг яхши хорижий тажрибани ўзлаштириб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Қайсидир жиҳатдан рақобатбардош, қайсидир маънода чет элникидан қолишмайдиган ва баъзи жиҳатлари билан эса устун ҳамдир. Чунки бизнинг мамлакатимизда бунга йиллар давомида шаклланган асос бор. Ўзбекистон - аграр мамлакат бўлиб, бу ерда одамлар инсоният пайдо бўлганидан бери деҳқончилик билан шуғулланишган.

Агар илгари фермер ва деҳқонларимиз кабиналари қулай бўлмаган комбайн ва тракторлардан фойдаланган ва қатор қийинчиликларга дуч келган бўлса, энди вазият бошқача. Йилдан-йилга ишлаб чиқариш оптималлаштирилмоқда.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари фермерлар томонидан танқид қилинишига қарамай, унга талаб ортиб бормоқда. Айниқса, лизинг дастурлари ёки субсидия шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган бир пайтда фермерлар уни сотиб олишга тайёр.


Эътиборингизга яна бир маҳаллий маҳсулот - “VECTOR 410” комбайнини ҳавола этамиз. У 1 йиллик кафолат ва 2 йиллик қўшимча хизмат муддатига эга.

Афзалликлари: ўртача ёнилғи сарфи 1,9 кг/т, қулай эргономик иш жойи, катта панорамик ойналар, двигателнинг қуввати 210 от кучи, 6000 литр ҳажмига эга бункер.

Бундан ташқари, ғалла ўриш машинаси юқори унумдорликка эга, ишда кўп қиррали, дон ва сомонга эҳтиёткорлик билан ишлайди, улаштириши содда бўлиб, "VECTOR 410" комбайни бутун дунё фермерлари томонидан қадрланади.


“VECTOR 410” комбайнини сотиб олиш учун бешта сабаб:

1 – Молиялаштириш бўйича таклифлар.
Сизга мослашувчан молиялаштириш таклифларини тақдим этадиган имтиёзлар тўғрисида маълумот олиш учун бугунги кунда “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ вакилларига мурожаат қилинг.

2 – Юқори унумдорлик. Юқори инерцияли барабаннинг диаметри 800 мм бўлган инқилобий тизим дон ва похолнинг юқори сифатини таъминлайди, шунингдек юқори унумдорлик – соатига 13,5 тонна. Бунга қўшимча равишда, бункернинг ўзгарувчан томи уни 30% га - 6 м3 га оширишга имкон беради.

3 - Дон сифатига кафолатланган ишонч.
Яқинда ўтказилган ички синов туфайли, биз “VECTOR 410” машиналари томонидан тўпланган дон сифатига кафолат берамиз: 1% майдаланган дон ва сомон билан доннинг озгина йўқотилиши.

4 - Бошқариш ва техник хизмат кўрсатишнинг эргономикаси.
“VECTOR 410” даги операторнинг иш жойи қулай ишлаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан жиҳозланган: шовқин ва тебраниш изоляцияси, кондиционер ва иситиш мосламаси, тўлиқ кўриниши учун панорамали ойналар, қора - оқ монитор ва овозли билдириш мосламасига эга Adviser II ахборот тизими, қулай бошқарув панели, совутиш камераси ва аудио мослама.

5 - Ёқилган газни қайта ишловчи дизел двигателнинг самарадорлиги.
Маълумки, ёқилғи нархи комбайнни ишлатиш учун энг муҳим харажатлардан бири ҳисобланади. Аммо “VECTOR 410” мисолида ёнилғи истеъмоли жуда паст кўрсаткичга эга - бир тонна дон учун 1,8 - 2,5 кг. 540 литр ҳажмли бак ва двигател ёнилғини кам сарфланганлиги сабабли комбайн ёқилғиси 16 соатгача етиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, фермерларнинг назарида маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларининг битта камчилиги бор. У ҳам бўлса етарли даражада рекламанинг йўқлиги. Хорижий брендларни ортиқча таништириб ўтиришга эҳтиёж бўлмаса, улар маълум сифати билан ажралиб туради ва турли кўргазмаларда намойиш этилади. Ўзимизнинг маҳаллий қишлоқ хўжалик техникаларига кўпинча фақат маҳаллий харидорлар қизиқиш билдиради.

Келинг, ватанпарвар бўлиб, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаб-қувватлайлик!

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Ахборот хизмати




Рўйхатга қайтиш