04:18:18(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

МАҲАЛЛИЙ ТРАКТОРЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ КАБИНАЛАРИ



"ТҚХТЗ" АЖ инвестицион лойиҳаларидан бири - ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникалари учун кабиналар ишлаб чиқарилиши. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2019 йилдаги ПҚ-4410 Қарорига мувофиқ бошланди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2020 йил декабрда тугайди.
Лойиҳа қуввати -12 минг машина тўпламидан иборат, шунингдек 60 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллион долларни ташкил этади.


 Ушбу лойиҳа бўйича “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” АЖда қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Лойиҳа доирасида 880 минг долларлик ускуна сотиб олинди ва пайвандлаш тамоғи, бўёқ мажмуаси ва 2 та йиғув тармоғи фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, ички тармоқли ва тармоқлараро кооперация алоқалари йўлга қўйилди. Кабина намуналари ишлаб чиқилиб, оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик олиб борилмоқда.
  


Лойиҳа натижаларига кўра қуйидагилар кутилмоқда:

1. Маҳаллий бренд остида трактор яратилади.
2. Қўшимча иш жойлари ташкил этилади.
3. Маҳаллийлаштириш даражаси ошади ва ушбу жараён тезлашади.
4. Таннархи пасаяди.
5. Импорт ҳажми камаяди.
6. Валюта маблағлари тежалади.


Заводнинг ишлаб чиқариш цикли 5 босқичдан иборат:

1. Тайёрлаш майдони.
2.Механик ишлов бериш цехи.
3. Пайвандлаш цехи.
4. Бўяш мажмуаси.
5. Йиғув цехи.


Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ўзидаёқ завод ишлаб чиқарилаётган тракторнинг таркибий қисмларини маҳаллийлаштира бошлаган эди: кабиналар, қопламалар (капот, олд ва ён панеллар ва қанотлар, олдинги тўсинлар, юк кўтариш кронштейни), шунингдек осма тизим элементлари.
Лойиҳа натижаларига кўра, механизаторлар қўшимча қулай иш шароитлари билан таъминланади: кондиционер тизими, замонавий магнитола, қулай ўриндиқ ва ҳоказо.
Маҳсулотнинг сериявий ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг июнь ойида валютани тежаш ҳисобидан ишга тушади.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Ахборот хизмати



Рўйхатга қайтиш