04:24:40(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

АСОСИЙ ЭЪТИБОР ДАВЛАТ РАҲБАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛАДИ



Бугунги кунда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ олдида ускуналар нархини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, металл қуйиш қувватини ишга туширишни жадаллаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 16 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган кўрсатмаларини бажариш, имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ва қувватни ошириш, яъни қишлоқларда фермер ва деҳқонларимизнинг эҳтиёжларини қондирадиган арзон нарҳдаги тракторларни ишлаб чиқариш масаласи турибди.


Бундан ташқари, маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлари зиммасига пахта теримини механизациялаштиришни жадаллаштириш, 2020 йил сентябр ойига қадар камида мингта (1минг) пахта териш машинасини далаларга етказиш ва республиканинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.
  



«Йиллар давомида вазифалар тўпланиб, уларнинг ечими энди топилмоқда. Бугунги кунда компания олдида қисқа вақт ичида қудратли қуйиш заводини модернизация қилиш ва уни қайта тиклаш вазифаси турибди",– дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг "АЖ бошқаруви раиси Н. Отажонов.


Президентнинг 2019 йил 31 июлдаги 4410-сонли фармонига биноан кадрлар билан таъминлаш муаммолари олий ўқув юртлари билан биргаликда қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалигига техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш масаласи тезда ҳал этилиши керак. «Маркетинг соҳасида ҳудудлардаги томорқа участкаларининг сони, боғдорчилик жиҳозларига бўлган талаб, интенсив боғдорчиликни ўрганиш вазифалари топширилди. Бундан ташқари, бугунги кунда тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун 75% гача кафолатлар бериш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қимматбаҳо техника ишлаб чиқаришни тўхтиш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Компания раҳбарияти икки ҳафта ичида 4 қаторли комбайн ишлаб чиқариш бўйича конструкторлик ечимларини ишлаб чиқади. Бизнинг маҳсулотимиз шундай бўлиши керакки, улар компания учун фойда келтириши лозим”, – деди Н. Отажонов.

Бир сўз билан айтганда, барча корхоналар жалб қилинади. Асосий эътибор пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришга қаратилади. Бунинг учун асосий диққатни энг яхши хорижий тажрибани ўрганишга қаратиш ва талаб мавжуд бўлган ускуналарни кўпроқ ишлаб чиқаришга қарор қилинди.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ахборот хизмати



Рўйхатга қайтиш