03:07:22(GMT +5), 2 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҲАР ДАҚИҚАНИ БАХТИНГ КАЛИТИ БИЛ!



Ўз-ўзини яккалаш – бу ким учундир синов бўлса, бошқалар учун эса – улгурмай қолган ишлари билан шуғулланиш учун яхши имкониятдир. Хуллас, машғулотлар, китоблар, сериаллар ва илгари севимли ишга ажрата олмаган бўш вақт. Қуйидаги фотосуратларда сиз бугунги кунда "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятининг ёшлари уйда вақтини қандай қилиб самарали ўтказаётганини кўрасиз.


“Мен уйда ўтирибман, ширинликлар пишириш, бичиш-тикиш, шунингдек чет тилларини ўрганиш билан бандман. Яхшиямки, биз ривожланган мамлакатда яшаяпмиз. Ишдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб ишлаш, ўқиш, янгиликлардан хабардор бўлиб туриш, энг муҳими эса, ўзимизни хавфсиз ҳолатда уйда соғлигимизни сақлаш учун барча имкониятлар мавжуд”, – дейди компания ходими Луиза.



Бутун дунёда миллионлаб одамлар бир хил саволга дуч келмоқда: уйда ўзини изоляция килиш пайтида нима билан шуғуланиш керак. Аммо Содиржон исмли йигитни бу савол қийнамайди, чунки уларнинг уйида иссиқхона бўлиб, у бугунги карантин кунларида шу ерда меҳнат қилади. Унинг фикрига кўра, меҳнат инсонни улуғлайди. У шу ёзнинг ўзидаёқ меҳнатининг ҳосилини кўриш ниятида.


"Карантин ўз йўли билан, машғулотлар эса режа бўйича", – дейди Бекзод. Кун давомида соғлом турмуш тарзи ҳақида унутмасдан, йигит ҳар куни гантель билан машқ қилади.


Қадимда турмушга чиқадиган ҳар бир қиз кашта тикиш сирларини билишган экан. Бизнинг бувиларимиз каштачилик билан шуғуланиб, ўз қўллари билан сўзаналар тикишган. Умида сочиқлар, дастурхон ва ёстиқларга кашта тикишни яхши кўради. Карантин унга иш кунларида қўли тегмаган ҳунармандчилик ишларини якунига етказишга ёрдам берди.


Суръат эса ўз вақтини китоб ўқишга сарфлашга қарор қилди ва шу сабабли интернетдан янги китобларни топиб ўқийди. Унинг энг севимли китоблари фақат бадиий асарлар эмас, балки қишлоқ хўжалиги муҳандислиги бўйича асарларни ҳам катта қизиқиш билан ўқиб ўрганади.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ахборот хизмати



Рўйхатга қайтиш