14:37:41(GMT +5), 6 avgust 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

НАВРЎЗ – ЯНГИ КУН ДЕГАНИ

Ўзбекистонликлардан энг севимли байрамингиз қайси деб сўрасангиз, улар, шубҳасиз, “Наврўз” деб жавоб беришади. Зардуштийлик даврида – Амударёнинг қуйи оқимида пайдо бўлган ушбу қадимий байрамнинг ватани ҳам Ўзбекистон бўлади. Азал-азалдан “Наврўз”ни ота-боболаримиз табиат янгиланадиган кун сифатида нишонлаб келишган. Замонлар ўзгаради, лекин “Наврўз” авлоддан-авлодга ўтиб келаверади. 




Маълумотларга қараганда, бу байрам деҳқончилик пайдо бўлган даврлардан бери мавжуд. Демак, ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистон қадим замонлардан бери аграр соҳа ривожланган мамлакат бўлиб келган. Бу йил “Наврўз”ни коронавирус эпидемияси туфайли оммавий нишонлай олмаймиз, бироқ анъанани давом эттириш – байрамни кутиб олиш бизнинг бурчимиз ҳисобланади. 

Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши техника билан бевосита боғлиқ.  Юқори ҳосилдорликка эришиш учун замон билан ҳамнафас бўлишда деҳқон ва фермерларимизга қанот бўлиб келаётган қишлоқ хўжалиги техникаларининг асосий таъминотчиси –“Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ жамоаси ҳам байрамни ўзига хос тарзда қаршилади. Жамоа аъзолари эрта тонгдан “Наврўз”нинг рамзига айланган сумалак билан кутиб олинди. Миллий кийимдаги қизларимиз компания ҳовлисида барча ходимларга яхши кайфият тилаб, сумалак тарқатишди. Ривоятларга кўра, “Наврўз”да илк бор сумалакни таътиб кўрган одам тилак тиласа, у, албатта, ижобат бўлади. Сумалак минг дардга даво дейди, доно халқимиз. Аминмизки, қисқа фурсатларда ер юзидаги бутун инсониятга таҳдид солаётган коронавирус эпидемияси барҳам топади, дунёдаги барча миллатлар яна аввалгидек сокин ва фаровон бўлишади. 

Ота-боболаримиз бу кунни бежизга "Янги кун" дейишмайди, чунки бу “янгиланиш, яшариш куни”дир. Умид қиламизки, мамлакатимизда ва бутун дунёда табиат янгиланиши билан касалликлар ҳам унутилиб кетади, ҳаётимиз баҳорий кайфиятда давом этаверади.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш