17:01:16(GMT +5), 10 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 09.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

NEW HOLLAND TD-5.110 РУСУМЛИ ТРАКТОРНИНГ 1000-МОДЕЛИ ЎЗ ЭГАСИГА ТОПШИРИЛДИ

“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудидан сотилган юзлаб тракторлар орасида New Holland TD-5.110 русумли моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан бери мингинчи бўлиб конвейердан чиққан трактор ҳам бор. 




Деҳқон ва фермерлар, кейинги пайтларда эса кластерлар ҳам ушбу трактор моделини танлаётгани бежиз эмас. Бунинг сабаби - қишлоқ хўжалик машинасининг ушбу мақбул версияси универсал ҳисобланиб, ундан ҳайдов ва транспорт воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Унинг афзалликларига келсак, ўзбек-америка дизайнерларининг қўшма маҳсулоти ярим автоматик мослама бўлиб, у кондиционер, иситиш тизими, магнитола ва бошқа муҳим функцияларга эга. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу маҳаллий фермерлар ва деҳқонлар учун энг яхши танлов. Бундан ташқари, бугунги кунда бу трактор Ўзбекистонда энг кўп сотилмоқда. Чунки у нарх ва сифат жиҳатидан жозибали, шунингдек ундан фойдаланиш ҳам осон.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш