19:21:31(GMT +5), 9 avgust 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

БИРИНЧИ ЙИРИК КОРПОРАТИВ МИЖОЗ

Икки кун ичида New Holland TD-5.110 русумли 100 та трактор «Тошкент қишлоқ xўжалиги теxникаси заводи» АЖ ҳудудидан Тошкент вилоятида жойлашган биринчи йирик корпоратив мижоз – ТТG (Textile Technology Group) кластерига етказиб берилди. Маълумот учун айтиш жоизки, New Holland қишлоқ xўжалиги ва йўл-қурилиш теxникаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 








Ушбу савдо белгиси остида кўплаб осма агрегатлар ишлаб чиқарилади: майда юклаш машиналари, пуркагичлар, узум йиғиш машиналари, ўрим-йиғим машиналари, комбайнлар ва ҳоказо. Молиялаштириш жадал ривожланаётган «Asaka-Trans-Leasing» компанияси томонидан амалга оширилди. Мақсад - республикада қишлоқ xўжалиги теxникаси паркларини янгилаш.

"Ўзагротеxсаноатxолдинг" АЖ маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси xодимларининг таъкидлашича, бундай катта миқдорда маҳсулот сотиш жорий йилнинг 1-чорагидаги компания катта ютуғидир. Эндиликда бу жозибали мовий тракторлар Тошкент атрофидаги далаларда ишлаб, фермерлар юкини енгиллатишга хизмат  қилади.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш