18:36:30(GMT +5), 10 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 09.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ИНТИЗОМ. УЮШҚОҚЛИК. ХУШЁРЛИК

“Компания ишчиларининг ушбу тушунчаларга амал қилиши бугунги куннинг талаби бўлганлиги туфайли грипп ва ўткир респиратор инфекция тарқалишининг олдини олиш ва иммунитетимизни ҳимоя қилиш учун ҳукумат ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилишимиз керак”, - дея таъкидлади "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти раиси Н. Отажонов. Холдинг раҳбари ходимларни умуман мамлакатдаги вазият ҳақида хабардор қилиб, одатда маърифий жиҳатдан суст бўлган аҳоли орасида кузатиладиган "оломон эффекти" га берилмасликка чақирди, аммо доно бобомиз Ибн Синонинг муносиб авлодлари сифатида соғлом фикр юритишга, вирусдан ҳимоя қилиш қоидалари ҳақида хабардор бўлишга чақирди.




Мазкур масалаларда, ўзбек заминида яшаб фаолият юритган буюк аждодимиз Имом ал-Бухорийнинг авлодларга мерос бўлиб қолган ҳадисларида ҳам хавфли касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилганлиги таъкидланди. Тан олиш керакки, буюк мутафаккирнинг маслаҳатлари Хитойда ҳам татбиқ этилган бўлиб, бу мамлакат коронавирус пайдо бўлган манба бўлишига қарамай, фуқароларининг сабрлилиги, қатъий интизоми ва шахсий жавобгарлиги, шунингдек, гигиенага риоя қилишлари натижасида касалланганларнинг сони пасайишига олиб келди.

Холдинг бош офисига “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” АЖ тиббиёт пункти мудири Адолат Эгамкулова таклиф қилиниб, шифокор ушбу ҳудудда коронавируснинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу касаллик гриппнинг бир тури ҳисобланиб, 80% ҳолатда у оддий шамоллаш каби ўтиб кетади. “Вазият тўғрисида аҳолини хабардор қилиш мақсадида мамлакатда карантин жорий этилганининг сабаби, одамлар касалликнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор бўлишлари, зарур чораларни кўришлари керак. Шундагина беморлар сони кам бўлади”, - деди тиббиёт пункти мудири.

Бундан ташқари, шифокор ходимларни мустақил равишда дори-дармонлар билан даволанмасликка, ўз хоналари ҳавосини доимий алмаштириб туришга ва инфекциядан ҳимояланиш учун мумкин бўлган барча усуллардан фойдаланишга чақирди.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш