06:55:57(GMT +5), 4 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 03.06.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

"КЕЧА – ОРЗУ ЭДИ, БУГУН – МАҚСАД, ЭРТАГА ЭСА ҲАҚИҚАТ"

2020 йил 13 март куни «Кеча – орзу эди, бугун – мақсад, эртага эса ҳақиқат» шиори остида "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С.Отажоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 




Йиғилишда Президентимиз томонидан мамлакатда 2020 йилга  “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганлиги, илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. 




Конфуцийнинг “Халқингни асрлар оша боқмоқчи бўлсанг билим, илм эк” деган сермаъно сўзлари келтириб ўтилди.

Тадбирда “Сингапур иқтисодий мўъжизаси”нинг отаси дея таъриф берилган, Ли Куан Ю айтганидек, “Умр бўйи ўқувчи бўлинг, энг яхши ғояларни ўзлаштиринг”, “Агар муваффақиятнинг ягона формуласи бўлса, у тинимсиз ўқиш, ўрганишдир” деган сўзлари ёдга олинди.




“Ўқиб ўрганаман, тажриба орттираман, хорижий тилларни ўрганаман, умуман, соҳа тараққиётига ҳисса қўшаман, деган ёшларни шахсан ўзим ҳар тарафлама, ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрман”, – деди холдинг раҳбари Нодир Отажонов. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Президентимизнинг 5 та ташаббус лойиҳаси асосида "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизим корхоналарида самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Масалан, корхона ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва ўз соҳаларидаги илмларини бойитишлари учун қарийб 500 га яқин турли жанрдаги китобларни ўз ичига қамраб олган “Ўзагротехсаноатхолдинг кутубхонаси”,  шу жумладан 15 мингдан ортиқ кенг қамровли маълумотлар билан танишиш имконини берадиган электрон кутубхона базаси шакллантирилди. 




Шунингдек, тизим ёшларини жисмоний чиниқтириш, улар ўртасида ҳамжиҳатлик фазилатларини кучайтириш мақсадида “Ўзагротехсаноатхолдинг Ёшлар Кубоги” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Учрашувда қуйидаги ишларни амалга ошириш масаласи таъкидланди. Жумладан, ёшларни кенг жалб этган ҳолда уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларни мушкулларини осон қилишга кўмаклашиш ташаббусини йўлга қўйиш; 




Ўзбекистон тарихи, жумладан, жадидчилик ҳаракати, темурийлар давлати тарихи, буюк аллома ва уламоларимиз тарихини чуқур ўрганиб, ёшлар ўртасида баҳс-мунозаралар ташкил этиш; 

волейбол, баскетбол, шахмат, шашка, стол тенниси бўйича спорт турнирларини ўтказиш; 




“Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиш; 

ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида тизим корхоналари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақасини ташкил этиш.

Тадбирда корхоналар етакчилари томондан тайёрланган тақдимот материаллари намойиш этилди, жонли, очиқ ва самарали мулоқот жараёнида фаол ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини ва ташаббусларини билдирдилар.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ 

матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш