22:44:39(GMT +5), 9 iyul 2020

Сўнгги янгиланишлар: 02.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

2020 ЙИЛДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Жорий йилнинг 6 март куни “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг ўқув залида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги 27 та корхона вакиллари иштирокида “2020 йилда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ” мавзусида семинар ташкил этилди.




Семинарда “CE-220” русумли пахта териш машиналари ва New Holland TD 5.110 тракторлари мисолида бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар ва техник қурилмаларни ишлаб чиқаришда кооперацион алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллийлаштириш бўйича келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

 Бундан ташқари, комбайнлар, тиркамали ва осма техникалар, қолаверса, боғдорчилик ускуналарини маҳаллийлаштиришдаги ўсиш ҳажмлари таҳлил қилинди.




Таъкидланганидек, 2022 йилга келиб тракторларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60%га (ҳозирда 22%), пахта териш машиналарини 63,7%га (ҳозирда 45%), комбайнларни 60%га (ҳозирда 23%), тиркамали техникаларни 60,4%га (ҳозирда 45%), осма техникаларни 60%га (ҳозирда 41%) ҳамда боғдорчилик техникаларини 56,3%га (ҳозирда 43) етказиш режалаштирилмоқда.



Тадбир самарали ва аниқ маълумотлар асосида кечди. 2022 йилга мўлжалланган мақсад ва режалар белгилаб олинди.

 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш