07:09:50(GMT +5), 4 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 03.06.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

 Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, қишлоқ хўжалиги соҳасини мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлашда муҳим йўналишлардан бири сифатида эътироф этиб, тизимни стратегик ёндашувлар асосида ривожлантириш зарур эканлигини таъкидлаган эди.




Ўзбек-Беларусь аграр форумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар, шунингдек, соҳага алоқадор олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, техника ва технологияларни етказиб берувчилар ҳамда сармоядорларни бир майдонда бирлаштиришга қаратилган масалалар кўтарилди.

Ўзбекистонда ушбу форматда илк маротаба ўтказилган форумда Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник бошчилигидаги етмишга яқин турли соҳа вакиллари делегацияси иштирок этди.




Ташрифнинг биринчи кунида, меҳмонлар “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизими корхоналарида бўлиб, янги лойиҳалар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро дўстона муносабатлари асосида янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлашди.




Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизимидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Тракторларнинг намунавий турларини мувофиқлаштириш, «Toшкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖга бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини 30% гача етказиш шулар жумласидандир.

Музокаралар якунида ҳар икки тараф бир қатор шартномаларни имзолашга келишиб олишди.


“Ўзагротехсаноатхолдинг”  АЖ   

матбуот хизмати

 




Рўйхатга қайтиш