12:33:33(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖДА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида мамлакатимизда маънавий-маърифий жараёнларни изчиллик билан амалга ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларимизнинг баркамол бўлиб тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.






Шундан келиб чиқиб, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида кутубхона ва электрон маълумотлар базаси ташкил қилинди.

Мазкур зиё маскани ўзида соҳага оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти, шеърият ҳамда саргузашт йўналишларидаги нашрларни жамлаган.

Шу билан бирга, электрон кутубхонада Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг турли фан соҳаларига ихтисослашган тўлиқ матнли бадиий-илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.



Ушбу маълумотлар базаси 15 мингдан ортиқ QR-китоблар, диссертациялар, миллий нашрлар, илмий ва академик журналлар каталоги, хорижий илмий оммабоп ва жаҳон рақамли кутубхонасининг кенг қамровли маълумотлари билан танишиш имконини беради.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш