12:43:24(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

"ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ" АЖДА ПРЕСС-ТУР

"Асака" банк томонидан етакчи ОАВ вакиллари учун "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятига ташкил этилган Пресс-турда, иштирокчилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган трактор ва комбайнларни, шунингдек, улар учун зарур эҳтиёт қисмлар, қуюв жараёнидан тортиб, тайёр ҳолда конвейердан чиқишига қадар бўлган жараён билан яқиндан танишдилар.




Меҳмонлар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазма майдончасига ташриф уюштирилди.

ОАВ вакиллари Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструктор-технологик марказига ҳам ташриф буюришди ва уларга яқин келажакда ишлаб чиқаришга мўлжалланган моделлар намойиш этилди.


Журналистлар “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ва "Uz CLAAS Agro" МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш цехларида бўлишди.

Тадбир якунида ишлаб чиқариш корхоналарининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Холдинг вакиллари ушбу соҳадаги янгиликлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг асосида сотиб олаётганда, маҳаллийлаштириш даражаси 20% дан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги техникаси учун фермер ва кластерларга давлат томонидан берилаётган субсидиялар ҳақида гапириб ўтишди.

Бундан ташқари, Германия, Америка ва Россия компаниялари билан қўшма лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

 

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш