13:57:25(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ, АЛБАТТА, ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ”



Муҳтарам Президентимиз ўз фаолиятларининг илк кунларидаёқ юртимизда кадрлар муаммоси борлигини айтган эди.

Кўп ўтмай, бу масалани таг заминидан ўрганиш ва ҳал этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида мислсиз ислоҳотлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда, энг долзарб масалаларни кўтаргани ҳаммамизга маълум.

Жорий йилнинг 13 февралида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бўлиб ўтган тадбир ҳам ёшлар масалаларига бағишланди.

Тадбирда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқаруви раиси Н.Отажонов тизим корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус:

Биринчи ташаббус, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш;

Иккинчи ташаббус, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш;

Учинчи ташаббус, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

Тўртинчи ташаббус, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

Бешинчи ташаббус, хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига атрофлича тўхтатилиб ўтилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб:

- тизим корхоналари ёшларининг ижодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида уларни музейлар ва театрларга боришларини ташкил этиш;

- ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт мусобақаларини уюштириш;

- компьютер технологияларини ўрганиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш;

- ёшларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида корхоналарда маънавият бурчаги ва кутубхоналар, шунингдек электрон кутубхонанинг маълумотлар базасини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг турли фан соҳаларига ихтисослашган тўлиқ матнли илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Бу маълумотлар базаси 15 мингдан ортиқ QR китоблар, диссертациялар, миллий нашрлар, илмий ва академик журналлар каталоги, хорижий илмий оммабоп ва жаҳон рақамли кутубхонасидаги кенг қамровли маълумотлар билан танишиш имконини беради.

Тадбирда нафақат Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикалари, балки Марказий Осиё ва ҳаттоки, бутун сайёрамизнинг экологик инқирози сифатида баҳоланаётган Мўйноқ фожеаси хусусида айтиб ўтилиб, мазкур ҳолатлар билан яқиндан танишиш учун 15 нафар ёш мутахассисдан иборат гуруҳни Мўйноқ туманига юбориш вазифалари топширилди.

Бугунги кунда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ёшлари чет элларда малака ошириш имкониятига эгалигига алоҳида урғу берилди. Бир гуруҳ ёшлар Россиянинг Ростов на Дону шаҳридаги “Ростсельмаш” заводида тажриба алмашиб қайтганлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёшлар ўз устида кўпроқ ишласа, дунёқарашини кенгайтирса ва вақтидан унумли фойдаланса – ана шу уларнинг мамлакатимиз ривожига қўшган катта ҳиссаси эканлиги айтилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш