13:23:06(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ТОШКЕНТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЗАВОДИ” АЖ: МАҚСАДГА ИНТИЛУВЧАНЛИК, ИШОНЧ, ТАРАҚҚИЁТ



“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги “Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2176-сон қарори ижроси доирасида 2014 йил 12 сентябрда ташкил этилган.

Заводнинг 800 нафардан ортиқ мутахассис ва ишчи ходимлари томонидан ўтган 6 йил мобайнида жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, жумладан, турли русумдаги тракторлар, тиркамалар, пахта териш машиналари ишлаб чиқарилмоқда.

Хусусан, 2019 йилда корхона томонидан 2676 дона «TTZ LS-100HC», «ТТЗ-811», «ТД-5.110», «Т-6070», TTZ LS «U-62», TTZ LS «I-38», «John Deere 6175B» русумли тракторлар, тиркамалар, «МХ-1,8», «МХ-2,4», «СЕ-220» русумидаги пахта териш машиналари ишлаб чиқарилган.

2020 йилда эса корхона 4130 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ бундан кейин ҳам ўз мижозлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари моделлари қаторини кенгайтириш йўналишида фаол ишлашда давом этади.

Рўйхатга қайтиш