13:49:48(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЖОНЛИ ВА ТАЪСИРЧАН ТЕЛЕМУЛОҚОТ



Бугун Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Унда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, Тошкент Давлат аграр университети ҳамда “ЎзЛиДеП” вакиллари ҳамда бир қатор илмий-тадқиқот инстутутлари илмий ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия давомида спикерлар томонидан Президентимиз Мурожаатномаси Ўзбекистоннинг 2020 йил ва истиқболдаги тараққиёти стратегиясини белгилаб берувчи пухта ва аниқ омилларга асосланган ҳужжат эканлиги таъкидланди. Айни чоғда, мурожаатномада билдирилган таклиф ва ташаббуслар, вазифаларнинг ижро механизми, қайси вазирлик ёки идораларнинг масъуллиги, бажарилиш муддатларининг кўрсатиб ўтилганлиги, молиявий манбалар масаласининг ечимлари белгилаб берилганлиги алоҳида қайд этилди.

Сессия давомида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси Н.Отажонов Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ва уларнинг ижроси борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида кенг ахборот бериб ўтди.

Жумладан, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги машинасозлик соҳасини ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил тўхталди. Соҳада изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини, шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” соҳа ривожи ва тараққий этишида муҳим дастуриламал эканлигини баён этди.

Анъанага кўра, Халқаро пресс клуб томонидан ташкил этиладиган кўрсатувлар “Ўзбекистон 24”, “UzReport” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Эфир давомида эса, у ёки бу спикерга кўрсатувда бевосита иштирок этаётган мутахассислар, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан соҳага оид саволлар берилиб, уларга қониқарли жавоблар олинди. Республикамизнинг исталган ҳудудида яшовчи фуқаро ўзини қизиқтирган саволини “Тўғридан-тўғри боғланувчи телефон алоқаси” орқали студияга йўллаши ва жавоб олишига имконият яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Сессия давомида спикерлар томонидан аграр соҳа, жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғига оид кўплаб саволларга жонли эфир орқали жавоблар берилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш