14:09:41(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

УСТОЗ-ШОГИРД АНЪАНАСИ



Сурхондарё вилояти Денов туманидаги машина-трактор паркида устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилди. Ушбу ташаббус тақдимоти муносабати билан тадбир ташкил этилди, дея хабар беради “ЎзА”.

“Устоз-шогирд анъанаси – миллий қадрият“ мавзуида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, бу анъана қандай ташкил этилаётгани билан танишди. Техникаларни бошқаришни, цехларда техника воситалари ва уларнинг қисмларини таъмирлашни ўргатаётган устозлар, бу касбларни ўрганаётган шогирдлар билан суҳбатлашди. Яратилган шароитлар билан қизиқди.

Айни пайтда корхонада 19 та замонавий комбайн, 17 та ер ҳайдов, 6 та чопиқ, 3 та мини трактор фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда 60 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири Юрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи қишлоқ хўжалиги машиналарини механизациялаштириш йўналишида таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан шу соҳага қизиққан ёшларни шогирдликка қабул қилиб, дарсдан бўш вақтларида ўз касбларининг сир-асрорини чуқур ўргатмоқда.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш