12:22:09(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҚАЛБДАН АЙТИЛГАНИ ҚАЛБГА СИНГАДИ



Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини диққат билан қайта-қайта ўқиб чиқдим. Очиғини ва рўй-рост айтганда, бу каби халқчил Мурожаатнома Ўзбекистон тарихида том маънода ёрқин из қолдиражак воқелик бўлди. Фан кишиси, соҳа фидойиси, қолаверса, ёши улуғ бир инсон сифатида айтишим керакки, Мурожаатномада қайд этилган устувор вазифалар ижроси, кўтарилган масала-ю муаммолар ечими, танланган стратегияларнинг мақсад-муддаоси жамланиб бу – жонажон Ўзбекистонимизни ёрқин келажакка элтувчи мисли ойдин йўллар харитасига айланади. Сўзимни мухтасар қилиб, Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган айрим иқтибосларлардан ғоят даражада қониқиб, таъсирланганимни билдириб ўтсам.

Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Ҳақ гап. Ҳар биримиз ана шу эзгу ғояларни ўз онг-шууримизга сингдира олсак, ҳаётимизга татбиқ эта билсак, шак-шубҳасиз бахт-саодатга эришамиз.

Яна бир муҳим масала: Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинади. Бу иқтисодиётда чинакам рақобат муҳитини яратади. Рақобат бор жойда эса тараққиёт бўй чўзади. Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур. Қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш тезлиги қониқтирмайди.” Бу таъкид бевосита қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасига ҳам дахлдор, албатта. Демак, соҳани устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз талаб этилмоқда-ки, бу борада барчамиз астойдил енг шимариб, бурч ва вазифамизни тўла-тўкис адо этмоғимиз шарт. Энг муҳими, Давлатимиз Раҳбари  “Харидоргир маҳсулотлар турларини аниқлаш, уларга бозор топиш ва сотиш билан хусусий трейдинг компаниялари шуғулланиши, бунинг учун эса, савдо фаолиятини тартибга соладиган қонун лойиҳалари тўпламини ишлаб чиқиш лозим. Бу ташқи савдо билан бир қаторда, ички бозорга ҳам тегишли”, дея  муфассал ва асосли фикрни билдириб ўтди.

Рафиқ ДЎСТЖОНОВ, техника фанлари доктори, профессор.

_______________

Фейсбук: https://facebook.com/uzagrotex

Телеграм: https://t.me/uzatsx  

Call-марказ: 71-200-48-00

Рўйхатга қайтиш