13:54:05(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ КОРХОНАЛАРИДА “5S” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА



Тежамкор ишлаб чиқариш воситаларидан бири – бу меҳнат жойини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “5S” тизими бўлиб, бугун у “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ корхоналарида жорий этилмоқда.

Мазкур тизим корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлари томонидан қуйидаги 5 та оддий қоидага амал қилишни назарда тутади:

✅"САРАЛАШ" — ишларни керак бўладиган ва керак бўлмайдиган тоифаларга аниқ ажратиб, керак бўлмайдиганларидан қутилиш;
✅"САРАНЖОМЛАШ" (тартиблилик) — зарур буюмларни тез ва қисқа муддатларда топиш имконини берувчи тизимни яратиб, уларни аниқ тартиб асосида жойлаштириш ва сақлаш;
✅"СОФЛИК" — иш жойини тоза ва тартибли сақлаш;
✅"СТАНДАРТЛАШТИРИШ" — биринчи уч қоидани бажариш учун меъёрларни белгилаш;
✅"САМАРАЛИ ИНТИЗОМ" — ўрнатилган қоидалар, жараёнлар ва технологик амалларни аниқ бажариш учун одат-кўникмаларни тарбиялаш.

"5S" тизимининг асосий мақсади — бу бахтсиз ҳолатлар сонини камайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва нуқсонлар сонини камайтириш, яхши психологик муҳитни яратиш ва ишга бўлган рағбатни ошириш, шунингдек, буюмларни қидиришга сарфланадиган вақтни қисқартириш ҳисобига ва меҳнат макони доирасида иш ўринларини унификация қилиш ва стандартлаштириш.

❕Ушбу қоидаларни жорий этиш афзаллиги шундаки, уларни қўллашда янги бошқарув технологиялари ва назариялари талаб қилинмайди.

Қайд этиб ўтиш керакки, ушбу тизимни муваффақиятли жорий этган биринчи корхона “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ бўлди.

___________________

Фейсбук: https://facebook.com/uzagrotex
Телеграм: https://t.me/uzatsx 
Call-марказ: 71-200-48-00

Рўйхатга қайтиш