13:41:14(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“АГРОТЕХ-ЛИТ” ҚК МЧЖ ЧЎЯН ҚУЙМАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШЛАЙДИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорида белгиланган вазифалар доирасида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ва Petromaruz Overseas LLP компанияси ҳамкорлигида чўян қуйма ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Agrotech-lit" МЧЖ қўшма корхонаси тузилди. Чўян қуйма ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи жорий йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.

Янги ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати 30 минг тонна олий қуйма бўлиб, у металл буюмларга қўйиладиган халқаро стандартларга тўлиқ мос келади. Биринчи босқичда йилига 12 минг тонна қуйма ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Нидерландиянинг GEMCO CAST METAL TECHNOLOGY корхонаси лойиҳанинг технологик ҳамкори бўлди. У ишлаб чиқариш технологияси, техник асбоб-ускуналарни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш ишларини ташкил қилади.

Қайд этиб ўтиш керакки, GEMCO CAST METAL TECHNOLOGY қуйма ишлаб чиқаришда жаҳонда етакчилик қилади ва 1978 йилдан бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ мамлакатда 1200 дан зиёд қуюв ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган.

Фейсбук: https://facebook.com/uzagrotex
Телеграм: https://t.me/uzatsx
Call-марказ: 71-200-48-00


Рўйхатга қайтиш