04:05:09(GMT +5), 1 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ТОШКЕНТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЗАВОДИ ҒИЛДИРАК ДИСКЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорида белгиланган вазифалар доирасида "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ “Ғилдирак дискларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаси”ни амалга оширишни бошлади.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва Туркиянинг дастгоҳ ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири бўлган IHSAS MAKINA SAN. DIS TIC. A.S. компанияси ҳамкорлигида «AGROTECH DISK» қўшма корхонаси ташкил этилди. Ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати йилига 100 минг ғилдирак дискларини ишлаб чиқаришга тенг. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши янги 42 та иш ўрнининг яратилишини таъминлайди.

«AGROTECH DISK» МЧЖ ҚК жорий йил 15 январь куни IHSAS компанияси билан ғилдирак дискларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун технологик асбоб-ускуналарни етказиб беришга шартнома имзолади. Шартномага мувофиқ IHSAS компанияси асбоб-ускуналарни ўрнатиш, ишга тушириш, созлаш ва ходимларни ўқитиш мажбуриятларини олмоқда. Жорий йил якунига қадар “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ базасида ушбу линияни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишлаши 2022 йилга бориб амалга оширилади.

Қайд этиб ўтиш керакки, лойиҳа тўлиқ қувватларда ишлай бошлаганидан кейин ғилдирак дискларини нафақат ички бозорга, балки ташқи бозорга етказиш ҳам режалаштирилмоқда.


Фейсбук: https://facebook.com/uzagrotex
Телеграм: https://t.me/uzatsx
Call-марказ: 71-200-48-00


Рўйхатга қайтиш