03:54:42(GMT +5), 1 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

Фото: Тошкент давлат техника университети

МАШИНАСОЗЛИК СОҲАСИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиали ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгашининг Нукус шаҳрида Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгиланишича, Филиал Тошкент давлат техника университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалнинг асосий вазифаларидан бири этиб кончилик иши, кончилик электр механикаси, электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш белгиланган.

Изоҳ: Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ўта долзарблик касб этади. Зеро, ҳозирда мамлакатимиз машинасозлик соҳасида малакали ва етук кадрларга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда. Хулоса шуки, мазкур олий ўқув юрти ўз фаолиятини бошлагач, машинасозлик соҳасига юзлаб, минглаб ёшлар келиб қўшилади, деган умиддамиз  ва Қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.



Рўйхатга қайтиш