16:00:15(GMT +5), 26 yanvar 2020

Сўнгги янгиланишлар: 25.01.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЗАВОДДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ



“Toshkent qishloq xo’jaligi texnikasi zavodi” акциядорлик жамиятида 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.

“Ватанга хизмат – олий бурч”, “Она юртнинг фидойи, мард ўғлонлари ” мавзуида бўлиб ўтган тадбирда Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар академияси тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Қ.Мадалиев сўзга чиқиб, у қуйидагилар хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон тарихан қисқа даврда иқтисодий жиҳатдан барқарор давлатга айлангани, халқаро миқёсда ўзининг муносиб ўринга эга бўлгани, барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришиб бораётгани, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатликда замон талаблари даражасида шакллантирилган Қуролли Кучларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, дея таъкидлади у. Шу билан бирга, Ватанимиз мудофаа қудратини ошириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида сарҳадларимиз даҳлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, замонавий қуроллар ва ҳарбий техника билан таъминланган, юксак қобилият ҳамда тайёргарликка эга миллий армиямиз шакллантирилди.

Шунингдек, нотиқ Мудофаа вазирлиги томонидан “Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш, жанговар ва профессионал тайёргарлигини ошириш – ҳар бир аскарнинг вазифаси” шиори остида қўшинларда кўплаб амалий машғулотлар ва тактик-ўқув машқлари ташкил этиб борилмоқда.Тактик-ўқув машқлари давомида аскарлар, сержантлар ва офицерлар ўз билим ва кўникмаларини ишга солиб, ўта мураккаб жанговар топшириқларни аъло даражада бажаришаётганига алоҳида урғу бериб ўтди.

Тадбирда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий оркестр гуруҳи ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Фахрий қоровул чиқишлари ҳамда Миллий гвардия аскарлари томонидан тақдим этилган жанговар машқлар ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Ватанпарварликка чорловчи байрамона тадбир қатнашчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.



Рўйхатга қайтиш