04:02:11(GMT +5), 1 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ ЙЎЛИДА



Маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида энг муҳим бўлган хужжат - янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2020 йил 1 январдан кучга кирди. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси солиқ қонунчилигини максимал даражада соддалаштиришга йўналтирилган концептуал ўзгартиришлардан иборат. Шунингдек, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсадларидан бири бу - инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини химоя қилишдир. Ўз навбатида, янги таҳридаги Солиқ кодекси давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг шакллари ҳамда механизмларини янада такомиллаштиришга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга татбиқ қилиш орқали янги хизмат турлари жорий қилинишига хизмат қилади.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан ташкил этилган ўқув-семинарида ҳам янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги муҳим ўзгаришлар, уларни амалиётда қўллаш механизмлари каби масалалар хусусида сўз борди. Унда тизим корхоналари бухгалтерия хизмати ходимлари, молия мутахассислари ҳамда соҳага қизиқувчи фуқаролар иштирок этди.

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ўқитувчиси, тажрибали аудитор ва солиқ консультанти Алла Москаленко ҳамда солиқ органларида 20 йилдан зиёд тажрибага эга Зебо Багирова иштирокчилар эътиборига янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги умумий ўзгаришлар хусусида кенг маълумотлар тақдим этдилар. Хусусан, қўшимча қиймат солиғи, солиққа тортиш объекти, айланма маблағ, солиқ имтиёзлари, солиқ ҳисботини тақдим этишнинг тартиби ва муддати, шунингдек, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи, солиқ ресурслари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Ўқув-семинар иштирокчилари саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.



Рўйхатга қайтиш