13:13:33(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ТАРМОҚ ФАХРИЙЛАРИ ИЗЗАТ ВА ҲУРМАТДА




Бугун йил давомида тизим корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштиришда фаол иштирок этган ва бошқаларга ўз ташаббуслари билан ўрнак кўрсатган ишчи-ходимларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ корхоналарида 2,7 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар ишлаб келаётган бўлиб, уларнинг 23 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва 20 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Улар билан ишларни ташкил қилиш, тажриба ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, билимларини ошириб боришда “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш, фахрийлар меҳнатидан унумли фойдаланиш муҳим ўрин тутади.

 

Жорий йилда корхоналар олдида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарилаётган техникани маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тайёрлаш, техника таннархини тушириш каби вазифалар қўйилган эди. Ушбу вазифаларнинг ижроси рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида фаол иштирок этишга имконият яратиб беришини ҳисобга олиб, кадрларни ўқитиш, айниқса, етакчи хорижий компанияларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш базаларида малакасини ошириш масалаларига устувор аҳамият қаратиб келинди.

Шунингдек, қўйилган мақсадларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган мутахассислар, ўз билим ва тажрибасини ёш авлодга етказиб бераётган фахрийларни тақдирлаш биз учун муҳимдир.

 

Бугун ташкил этилган байрам тадбирида тармоқнинг энг илғор мутахассислари ва камида 20 йил меҳнат стажига эга бўлган соҳа ишчиларининг 22 нафари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Йил якуни бўйича фахрийларни ва илғор ишчиларни рағбатлантиришга бағишланган тадбирлар тизим корхоналарида ҳам давом этмоқда.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ

Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш