14:05:35(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ – УСТУВОР ВАЗИФА




Бугунги кунда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган жаҳоннинг ўнлаб етакчи компаниялари билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда. Улар қаторида:

- CNH Industrial,

- “Минск трактор заводи” ОАЖ,

- “Бобруйскагромаш” ОАЖ,

- “Амкадор – холдинг бошқарув компанияси” ОАЖ,

- “Гомсельмаш” ОАЖ,

- “Минск мотор заводи” ОАЖ,

- “KUHN” компанияси ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.






Табиийки, икки томонлама ҳамкорлик ишларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Лекин шу билан бирга ишлаб чиқариш тоифадаги ишчиларнинг малакасини ошириб бориш ҳам биз учун устувордир.

Акциядорлик жамияти олдида қўйилган вазифалар доирасида тизим корхоналарида ишлаётган 12 нафар ишчилар, хусусан, “ТҚХТЗ” АЖ, “ЧҚХТЗ” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ ва “Технолог” АЖнинг сифат бўйича мутахассислари, механо-йиғув чилангарлари, станоклар операторлари, электрпайвандчилар Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону шаҳрида жойлашган “Ростсельмаш” комбайн заводи” МЧЖ ишлаб чиқариш ва ўқув базаларида малакани ошириш курсларига юборилди. Шу қаторда ўқув машғулотларида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ижро аппарати масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқдалар. Ўқув машғулотлар жараёнида ишчиларимиз замонавий асбоб-ускуналарни ишлатиш кўникма ва тажрибаларини шакллантириб, қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий технологиялари бўйича мастер-классда иштирок этадилар.

2020 йилда тармоқнинг 150 дан ортиқ мутахассисларини:

- CNH Industrial,

- “Минск трактор заводи” ОАЖ,

- “Ростсельмаш” комбайн заводи” МЧЖ ишлаб чиқариш базаларида малакасини ошириш режалаштирилган.


“Ўзагротехсаноатхолдинг” Матбуот хизмати.



Рўйхатга қайтиш