12:36:10(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҚАРОР – ИЖРОСИ БИЛАН АҲАМИЯТЛИ





Кеча Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда Бош вазир маслаҳатчиси, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси Н.Отажонов сўзга чиқиб, ҳозирда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва соҳанинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш кун тартибидаги бирламчи вазифалардан эканлигини таъкидлади.

 

– Ана шу вазифаларни бажаришда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда машинасозлик корхоналари, халқаро марказлар билан илмий-техник кооперацияни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ҳам кўзланган мақсадга эришишнинг тўғри йўлидир, – деди у.

 

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунида юқорида таъкидланган ҳужжат ижросини тўла-тўкис таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.




Рўйхатга қайтиш