13:58:28(GMT +5), 30 Мая 2020

Сўнгги янгиланишлар: 29.05.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ: ҚАЙСИ МЕХАНИЗМЛАРИ БИЛАН УСТУН?



Мамлакатимизда ортиқча қоғозбозлик, оворагарчилик, бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси изчил таъминланмоқда. Ўз навбатида, қонун нормаларини янада кенг ва самарали ҳаётга татбиқ этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ходимларининг меҳнат фаолиятини янада такомиллаштириш, қоғоз орқали иш юритиш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш, ахборот алмашинувини соддалаштириш ҳамда тезкорликни ошириш мақсадида амалий ўқув ташкил этилди.

Унда иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўлланилиб, эътироф этилаётган “GERMES” электрон ҳужжат айланиш тизими, унинг ишлаш механизмлари, қулайлиги, қоғоз тежамкорлиги, шунингдек, назорат тизимининг шаффофлиги хусусида кенг тушунчалар берилди. “Baik Technologies” компанияси мутахассиси Фериза Хуснитдинова иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” Матбуот хизмати.



Рўйхатга қайтиш