08:13:30(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ТАЙИНЛОВ



“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти 

Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига 

Ҳайдаров Сайидолим Эргашович тайинланди.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

С. Ҳайдаров журналистик фаолияти давомида турли йилларда “Қишлоқ ҳаёти”, “Мулкдор”, “Халқ сўзи”, “Маҳалла” “Менинг мулким – Частная собственность” газеталарида ижодий меҳнат билан шуғулланган. Шунингдек, “Бизнес Daily Медиа” ноширлик уйи муассислигидаги “Биржа” ,  “Менинг мулким – Частная собственность” “Истеъмолчи” газеталари ҳамда “Бизнес эксперт” илмий-амалий журнали бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири вазифасида ишлаган.

2017 йилнинг 24 июлидан “Агротехсаноат медиа Ноширлик уйи” масъулияти чекланган жамияти бош директори – “Агротехника дунёси” – “Мир агротехники” илмий-амалий журнали Бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.




Рўйхатга қайтиш

Orphus system