09:07:48(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЯНА “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” ЧОРЛАЙДИ




Жорий йилнинг 27-29 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида «UzAgroExpo-2019» ва «UzProdExpo-2019» XV Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Ушбу анжуманда дунёнинг 21 давлатидан салкам 150 та компания ва фирмалар иштироки кутилмоқда.

«UzAgroExpo-2019» қишлоқ хўжалиги кўргазмасида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, янги ускуналар, технологик материаллар, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона хўжаликлари учун зарур ускуна ҳамда жиҳозлар намойиш қилинади.

Мажмуанинг 2-павильонида қайта ишлаш, совутиш, қадоқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари, шунингдек, озиқ-овқат, ичимликлар, ингредиентлар намуналари ҳам ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилади.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.




Рўйхатга қайтиш

Orphus system