08:01:43(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ТАТАРИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ




Шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги делегация пойтахтимиздаги “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖга ҳам ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар корхонанинг ишлаб чиқариш цехларида бўлиб, иш жараёнлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари намуналари билан танишдилар. Ташриф давомида томонлар ўртасида ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, устувор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалаларда самимий мулоқот бўлиб ўтди.

Татаристон делегацияси “УзКлассАгро” ҚК МЧЖда ҳам бўлиб корхона ишлаб чиқариш фаолияти ва турли русумдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан яқиндан танишди.

 “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.




Рўйхатга қайтиш

Orphus system