08:08:09(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ОБДОН ЎҚИБ, СЎНГ ЎҚИТИБ

Махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари учун семинар-тренинг машғулотлари давом этмоқда.



Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг “Ўқув марказларининг махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари учун семинар-тренинг машғулотларини ташкил этиш ҳақида”ги қўшма қарори асосида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “ЎзКлаасАгро” МЧЖ, “Лемкен Чирчиқ” ҚК МЧЖ, “Ўзагросервис” АЖ ва унинг ҳудудий МТПлари етакчи мутахассислари, хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида қайд этилган жамиятлар ишлаб чиқариш ва ўқув базаларида жорий йилнинг 11-21 ноябрь кунлари “Қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш” бўйича мутахассисларнинг малакасини оширадиган ўқув марказлари махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари учун ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.





Семинар-тренингнинг мақсади этиб қуйидагилар белгиланди:

қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассислар малакасини оширадиган ўқув марказларининг махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари (бундан буён матнда тренерлар деб юритилади) касбий малака ва кўникмаларини ривожлантириш;

тренерларни республикамизда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалик техникалари билан таништириш ва бевосита улардан фойдаланишни ўргатиш;

тренерларга замонавий қишлоқ хўжалик техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиладиган техник талабларни ўргатиш;

қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни малакасини оширадиган ўқув марказларининг малака ошириш ишчи ўқув-режа ва дастурлари мазмунини тушунтириш.

Ўқув машғулотларига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларидаги ҳар битта касб-ҳунар коллежи негизида қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган ўқув марказларининг 26 нафар мутахассиси иштирок этмоқда.














Ўзқув семинар давомида Жамият таркибидаги корхоналарда ўқув машғулотларини ўтказиш, ишлаб чиқарилаётган техника билан яқиндан таништириш, ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг функционал мажбуриятларини таҳлил қилиш каби масалалар ҳам қамраб олинган.

- Бу каби семинар-тренинглар бевосита соҳамиз ривожига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилаётган корхоналар фаолияти, янги туркумдаги техникалар билан яқиндан танишиш малака ва тажрибамиз ортишига хизмат қилади, дейди иштирокчилардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманидаги “Қўтонкўл” агроиқтисодиёт коллежи ўқитувчиси Пўлат Қобулов. – Ўзаро жонли мулоқотлар, етакчи мутахассислар ўгитлари амалиётда қўл келади.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати





Рўйхатга қайтиш

Orphus system