08:18:33(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

«ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ» АЖ БАЛАНСИДАГИ 4 ДОНА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ОЧИҚ АУКЦИОН ОРҚАЛИ СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН САВДО ТАШКИЛОТЧИЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ



«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ балансидаги 4 дона автотранспорт воситаларини очиқ аукцион орқали сотишни ташкил этиш учун савдо ташкилотчиларини танлаб олиш бўйича танлов эълон қилади.

 

Аукцион савдоларини ташкил этишни амалга ошириш учун танловда иштирок этишда қуйидаги талабларга жавоб берилиши лозим:

-      савдо ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсатга эга бўлиш;

-      иштирокчи тугатиш жараёнида эмаслиги ёки банкротлик ҳолатида бўлмаслиги ҳамда тўлов қобилиятига эга бўлиши;

-      иштирокчи аукцион савдоларини амалга ошириш учун барча зарур бўлган ресурсларга, масъулиятга, малакага эга бўлиши;

-      савдо ташкилотчилик фаолиятини амалга ошириш тажрибасига ва малакали ходимларга эга бўлиш;

-      иштирокчининг аукцион савдоларини ўтказиш учун кўрсатиладиган хизмат ҳақи юзасидан таклифи;

-      давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Ташкилий масалалар бўйича телефонлар: (71) 212-66-30, (71) 212-66-34.

e-mail: info@uzatsx.uz.

 

Танловда иштирок этиш учун аризалар ҳамда таклифлар ёпиқ ва мухрланган конвертда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг девонхонасига 2019 йилнинг 13 ноябр куни соат 17:00 га қадар топширилиши лозим.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 434-уй

Юқорида келтирилган талабларга жавоб бермайдиган таклифлар кўриб чиқилмайди.

Танлов натижалари ариза топшириш муддати тугагандан сўнг 3 (уч) кун ичида эълон қилинади.



Рўйхатга қайтиш

Orphus system