23:32:58(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ПАХТАКОРГА ҚАМАРБАСТА




Мамлакатимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми қизғин паллага кирмоқда. Деҳқон минг машаққат билан етиштирган ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиб олиш пайида. Пахтакорга ҳамиша қамарбаста бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам жорий йил пахта мавсумини самарали ўтказиш мақсадида фермер хўжаликлари, кластерларга зарур техникаларни етказиб беришнинг тезкор чора-тадбирларини кўришмоқда. Жумладан, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги корхоналар, хусусан, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ томонидан турли техникалар республикамизнинг барча ҳудудларига пешма-пеш жўнатилмоқда.

- Яқинда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ билан 70 та “2 ПТС-4-793А-03А” русумли тиркамани харид қилиш бўйича шартнома имзолаган эдик, -  дейди Самарканд вилояти, Оқдарё туманидаги “Корея-Ўзбекистон” кластери раҳбари Суҳроб Ражабов.  – Мана бугун унинг дастлабки партияси – 12 та тиркама ортилган автопоездлар заводдан хўжалигимиз томон йўлга тушди. “Ҳа, деган туяга мадад”, дейди доно халқимиз. Ишимиз тиғиз бир пайтда шартнома шартига амал қилган завод мутасаддиларига чин раҳмат айтган ҳолда, келгусида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан.

Олим Эргашев.






Рўйхатга қайтиш

Orphus system