16:09:58(GMT +5), 18 noyabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 16.11.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ




Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрамини кенг нишонлаш, мазкур байрамни яхши кайфиятда кутиб олиш ҳамда ходимлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни юксак маданиятли, ҳар томонлама етук ва жисмонан соғлом инсон сифатида шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 28 -29 август кунлари мини футбол бўйича “Ўзагротехсаноатхолдинг кубоги” мусобақаси ўтказилди. Эътиборлиси шундаки, Жамият ёшларининг ғалабага бўлган интилиши, маҳоратли ўйини ва голлар серияси томошабинларда катта таассурот қолдирди.



Мусобақада жами 8 та жамоа – “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзагросервис” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “ЎзКлаасАгро” МЧЖ, “ҚХМКТМ” МЧЖ гуруҳларга бўлинган ҳолда тўп суришди.


Ўйинлар таклиф этилган меҳмонлар ва мухлисларнинг жуда катта қизиқиши остида ўтди. Мусобақа иштирокчилари футбол ўйинининг жамоавий ўйин эканлигини яна бир бор исботлаб бердилар. Муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли биринчи ўринни “Агрегат заводи” АЖ эгаллаб, мусобақа кубогини ва дипломини қўлга киритди.


Тўпурарлар баҳсида “Агрегат заводи” АЖ жамоаси ўйинчиси Турдибаев Хуршид 9 та гол киритиб мусобақанинг “Энг моҳир ўйинчиси”га айланди. “Энг моҳир дарвозабон” номинацияси ғолиби ҳам “Агрегат заводи” АЖ жамоасининг дарвозабони Рустамов Аббос деб топилди. Ҳамма номинациялар ғолибларига ўйин охирида қимматбаҳо совғалар топширилди.




Мусобақа якунида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раиси Н. Отажонов мусобақа ва тадбир ташкилотчиларига мусобақа юқори савияда ташкил этилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, бундай тадбирлар келажагимиз бўлган ёшларни жисмонан етук ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.





Рўйхатга қайтиш

Orphus system