09:10:47(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

«ЭНГ ЕТУК МАШИНАСОЗЛАР» ВИКТОРИНА КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ




Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишлаб жорий йилнинг 27 августида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг конференциялар залида илк бора «Энг етук машинасозлар»  викторина кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти олийгоҳлари ўз кўргазмалари билан қатнашиб, “тақдимот”, “блиц-саволлар”, “форсайт-сессия”, “мустақил вазифа” ва “эркин мавзу” каби мусобақа шартларида беллашдилар. Тадбир якунида кўрик-танлов ғолибларига кубок, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Биринчи бор ташкил қилинаётган бу викторина анъанавий давом этишини ва нафақат мазкур олий таълим муассасалари, балки қўшни давлатлар олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ҳам анъана тусига айланиб қолишига тилакдошмиз.


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system