13:06:31(GMT +5), 20 avgust 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.08.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

«ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ» АЖ АКЦИЯЛАР ПАКЕТИНИ ФОНД БИРЖАСИ ОРҚАЛИ СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН БРОКЕРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4268-сонли қарорига асосан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги акциялар пакетларини сотиш учун инвестицион воситачини танлаб олиш бўйича танлов эълон қилади.

 

Корхона номи

Давлат улуши, %

1.

«Агрегат заводи» АЖ

99,2%

2.

«Технолог» АЖ

98,8%

3.

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ

91,7%

4.

«Ургенчкорммаш» АЖ

26,0%

 

Хўжалик жамиятлари устав капитали (фонди)даги улушларини корхоналарнинг асосий фаолияти турини сақлаб қолиш шарти билан сотилади.

 

1. Брокерлик хизматларини амалга ошириш учун танловда иштирок этиш қуйидаги талабларга жавоб берилиши лозим:

·      инвестицион воситачи фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлиш;

·      иштирокчи тугатиш жараёнида эмаслиги ёки банкротлик ҳолатида бўлмаслиги ҳамда тўлов қобилиятига эга бўлиши;

·      иштирокчи шартномани амалга ошириш учун барча зарур бўлган ресурсларга, масъулиятга, малакага, тажрибага ва лицензияларга эга бўлиши;

·      камида 5 (беш) нафар аттестацияланган ва камида 3 (уч) нафар қимматли қоғозлар бозорида I тоифали мутахассис аттестацияга эга бўлган малакали ходимларга эга бўлиши;

·      охирги 3 (уч) йилда ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши;

·      охирги 3 (уч) йилда Ўзбекистон Республикасининг савдо майдончаларида брокерлик ва депозитарий хизматларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлиш.

Ташкилий масалалар бўйича телефонлар: (71) 212-66-30, (71) 212-66-34.

e-mail: info@uzatsx.uz.

 

2. Танловда иштирок этиш учун аризалар «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг девонхонасига 2019 йилнинг 12 август куни соат 17:00 га қадар топширилиши лозим.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 434-уй

 

3. Танлов натижалари ариза топшириш муддати тугагандан сўнг 2 (икки) кун ичида эълон қилинади.





Рўйхатга қайтиш

Orphus system