12:14:43(GMT +5), 20 avgust 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.08.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЗАВОДДАН – ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ДАЛАГА




Айни кунларда республикамиз далаларида бўлғуси ҳосил учун кураш авж паллага кирди. Халқона айтганда: “Деҳқон қозонини дала бошига кўчирди”. Эътиборлиси, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида “Зарбдор 40 кун” деб эълон қилинган бир пайтда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда кластер бирлашмаларига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Хусусан, бугун 60 дона TTZ-811, 5 дона New Holland TD 5.110, 3 дона New Holland T7060 русумидаги тракторлар лизинг асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларига жўнатилди. Бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари ижросини таъминлашда дастлабки қадамлардан бири бўлди.

 

Саидолим Ҳайдаров












Рўйхатга қайтиш

Orphus system