12:54:42(GMT +5), 20 avgust 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.08.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ФЕРМЕРЛАР “ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ”ГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун мамлакатимиздаги қатор қишлоқ хўжалиги кластерлари раҳбарлари, фермерлар “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишиш ҳамда очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда иштирок этиш учун мазкур жамиятга ташриф буюрди.




Меҳмонларга дастлаб, жамият тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда амалиётга жорий этилаётган қатор лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, улар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалий ишларнинг гувоҳи бўлди.




Дарҳақиқат, ўтган 2018 йилда жамият тизимидаги корхоналар томонидан 11 минг 570 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида эса жамият тизимидаги корхоналарда жами 3 минг 967 дона қишлоқ хўжалаги техникалари ишлаб чиқарилди. Бунинг 716 таси турли русумдаги тракторлар, 302 таси ғалла ўриш комбайнларидир. Шунингдек, 1078 дона культиваторлар, 887 дона пуркагичлар, 141 дона тиркама ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларидир. Ушбу техникалар эса бугунги кунда ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга етказиб берилаётир.




“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятининг бугунги кундаги техник сиёсати тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган техникаларни маҳаллийлаштиришдан иборат бўлиб, айни дамларда ушбу техникаларни 30-40 фоизгача маҳаллийлаштириш юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, деҳқоннинг оғирини енгил, ҳосилининг баракали бўлишида муҳим аҳамият касб этаётир.



Ташриф давомида меҳмонларга жамият ҳудудидаги махсус кўргазмали майдонда жойлашган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлар ҳам намойиш этилди. “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”, “Агрегат заводи”, “Технолог” акциядорлик жамиятлари ва бошқа кўплаб корхоналарда ишлаб чиқарилган ушбу техникалар кўпчиликда ёрқин таассурот қолдирди.

Бир сўз билан айтганда “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилаётган бундай тадбирлар ва намойиш этилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари юртимиз ишбилармонларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундай маҳсулотларнинг намойиши эса ҳамкорлар билан манфаатли шартномалар имзоланишида муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Соҳибжон Салимов,

 “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ

матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system