06:08:26(GMT +5), 18 oktabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 27.09.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СУРЪАТИ ОШМОҚДА

Бу – “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги қатор корхоналар фаолиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда.


Бу – “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги қатор корхоналар фаолиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Ҳар куни “Ўзагротехсаноатхолдинг” тамғаси билан ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари, турли русумдаги тракторлар, тиркамалар ва бошқа техникалар ортилган юк машиналари ва темир йўл вагонлари карвонлари белгиланган манзиллар томон ошиқади. Жамият тизимидаги қатор корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ушбу маҳсулотларга ҳамиша харидор топилади.

– Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида жамиятимиз тизимидаги корхоналарда жами 3 минг 813 дона қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди, - дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Умид Ражабов. – Бунинг 653 таси турли русумдаги тракторлар, 302 таси ғалла ўриш комбайнларидир. Шунингдек, 1078 дона культиваторлар, 887 дона пуркагичлар, 140 дона тиркама ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларидир. Ушбу техникалар эса бугунги кунда ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга етказиб берилаётир. Айни дамларда эса жамиятимизга қарашли “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ҳамда Беларуснинг “МТЗ” компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, 2 минг дона тракторлар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни корхонага жалб этиш юзасидан саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулот сони ва сифатининг кескин ошувида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари жамиятимиз тизимидаги корхоналарда ички ва ташқи бозорларда турли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун муҳим ҳисобланган тежамкор техникаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, соҳада маҳаллийлаштириш даражасини оширишгаҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўриб турганингиздек, жамиятда қишлоқ хўжалиги учун зарур техникаларни кўплаб ишлаб чиқариш борасида талай муваффақиятларга эришилмоқда. Муваффақият эса қуруқ рақамлар йиғиндиси эмас. У жамият ишчи хизматчиларининг онгли меҳнати ва истиқболни кўзлаб иш тутаётганлиги натижасидир.

 

Соҳибжон Салимов,

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ

Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system