05:57:50(GMT +5), 17 iyul 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.07.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

МАҲСУЛОТ – ЎЗИМИЗНИКИ, ЎЗБЕКИСТОННИКИ!



“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги “Тошкет қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамиятида янги маҳсулот – “TTZ-812” русумидаги тракторларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Илгарилари корхонада 7 турдаги тракторлар ишлаб чиқарилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 10 тага етди.

Корхона конвейерларидан чиқаётган “TTZ 100 HC”, “TTZ-811”, “NEW HOLLAND”, “Беларусь” сингари тракторлар, 2 турдаги пахта териш машиналари, шунингдек, юк ташишга ихтисослашган тиркамалар бугун нафақат, мамлакатимизда, балки узоқ хорижда ҳам маълум ва машҳур.

Қўлимизда корхонанинг йиллик ҳисоботи. Унда масалан шундай рақамлар бор: ўтган 2018 йилда корхонада 3817 та турли русумдаги тракторлар, 128 та пахта териш машинаси, 427 та тиркама ишлаб чиқарилган. Тайёр маҳсулот эса мамлакатимиздаги деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилган.

 – Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса корхонамизда 144 миллиард сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди, – дейди “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари Шавкат Байметов. – Бундан ташқари, маҳсулотларимиз турлари қаторига янги русумдаги “TTZ-812” трактори ҳам қўшилди. Шунингдек, АҚШнинг CNHI (Case “NEW HOLLAND”) компанияси билан ҳамкорликда горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ҳа, буларнинг барчаси истиқлол инъом этган буюк имкониятлар туфайли содир бўлмоқда. Биз буни биргина “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз.

Соҳибжон Салимов,
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system