05:39:27(GMT +5), 17 iyul 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.07.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЭКСПОРТ – МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ

Экспортдан келадиган даромад эса нафақат соҳа ривожига, қолаверса, мамлакатимиз куч-қудратининг юксалишига ҳам улкан ҳисса бўлиб қўшилади.




Шу мақсадда, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда рақобатбардош ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва уларни хорижга экспорт қилиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жамиятга қарашли, биргина “Технолог” акциядорлик жамиятида бугунги кунда хорижникидан асло қолишмайдиган 25 турдаги қишлоқ ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида ишлатиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона конвейерларидан чиқаётган кўсак териш машиналари, кўсак тозаловчи техникалар, ғўзапоя ўргичлар, боғдорчиликда қўлланиладиган омочлар, культиваторлар, экиш сеялкалари, 3 корпусли омочлар, сув ташишга мўлжалланган машиналар, ҳарбий қисмлар учун кўчма ошхоналар, кўприксозликда ишлатиладиган бетон қолиплар нафақат мамлакатимизда, балки узоқ хорижда ҳам маълум ва машҳур. Биргина мисол. Корхонада ўтган 2018 йилда 65 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрланди. Тайёр маҳсулот эса мамлакатимиздаги қишлоқ ва халқ хўжалиги тармоқларига етказиб берилди. Шунингдек, 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон сингари давлатларга экспорт қилинди.

– Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида корхонамизда 23 миллиард 232 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди, – дейди “Технолог” акциядорлик жамияти бош директори Шоислом Шомансуров. – Шунингдек, 2 миллион 722 минг АҚШ доллари миқдоридаги 150 дона кўсак териш машиналари қўшни Туркманистонга экспорт қилинди. Йил охиригача, яна 362 минг АҚШ доллари қийматидаги техникаларни хорижга экспорт қилиш юзасидан саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бундан ташқари, маҳсулотларимиз турлари қаторига янги русумдаги кўсак териш машиналари, универсал пахта териш машиналари, 3 корпусли айланма омочлар, кўчаларни тозалайдиган, сув сепадиган, қум сочадиган машиналар ҳам қўшилди. Корхонамиз цехлари Швейцария, Чехия сингари давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технология ва ускуналар ҳисобига бойиди.

Хулоса қилиб айтганда, “Технолог” акциядорлик жамияти жамоаси бугун ўз маҳсулотлари билан нафақат ички бозоримизга, балки дунё бозорига ҳам дадил кириб бормоқда. “MADE IN UZBEKISTAN” ёрлиқли корхона маҳсулотлари эса жаҳон бозорида муносиб ўрин эгалламоқда.

 

Соҳибжон Салимов,

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system