05:31:34(GMT +5), 17 iyul 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.07.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

КОРХОНА РИВОЖЛАНМОҚДА, ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА



Биз буни “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти фаолияти мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Умумий саҳни 5 гектардан зиёдроқ майдонни эгаллаган ушбу йирик корхона истиқлол йилларида катта ўзгаришлар томон юз тутди. Замонавий технологик ускуналар ўрнатилиб, ишлаб чиқарилаётган техникаларнинг тури ва сифати ошди. Корхона цехлари Италия, Чехия, Словакия, Россия, Хитой, Беларусь сингари давлатларнинг илғор технологиялари ҳисобига бойиди. Айни дамларда корхонада турли русумдаги культиваторлар, омочлар, бороналар, пахта ва ғалла экиш сеялкалари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари тайёрланмоқда. Шунингдек, Европа технологияси асосида ғалла ва озуқабоп экинларни ўришда ишлатиладиган комбайнлар ишлаб чиқарилмоқда.

Биргина мисол. Ўтган 2018 йилда корхонада 274,2 миллиард сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди. Тайёр маҳсулот эса мамлакатимиздаги қатор деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. Шунингдек, 2 миллион 110 минг АҚШ доллари қийматидаги 422 дона культиваторлар қўшни Туркманистонга экспорт қилинди.

– Корхонамизда маҳсулот сифатига бўлган алоҳида эътибор ва ишнинг унумли ташкил этилганлиги, қўлга киритилаётган ютуқлар омили бўлмоқда, – дейди жамият бош директори Баҳодир Қодиров. – Тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги техникалари эса нафақат ички бозоргаетказиб берилмоқда, балки қатор хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхонамизда 138 миллиард сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 3 миллион 290 минг АҚШ доллари миқдоридаги 658 дона культиваторлар қўшни Туркманистонга экспорт қилинди. Йил охиригача яна 1 миллион 830 минг АҚШ доллари қийматидаги техникаларни хорижга экспорт қилиш юзасидан саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Дарҳақиқат, бугун корхонада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари мамлакатимиз довруғини ошириб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар эса “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган ёрлиқ билан хорижда ҳам эътироф этилмоқда.

Соҳибжон Салимов, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system